Фарғонада 3 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 16 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 329 (+220) нафарни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, Фарғона вилоятида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 310 нафарга етди. Вилоятда жами соғайганлар сони 304 нафарни ташкил этмоқда. Ўлим ҳолатлари сони 1 тани ташкил этмоқда.

Аввалроқ Фарғонада 2 кишида коронавирус аниқланган эди.

Янгиликлар