Самарқанддаги сув тўғонига «Хамса» қаҳрамони Фарҳоднинг ҳайкали ўрнатилди

Самарқанд вилояти Зарафшон магистрал тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Ургут туманидаги Равотхўжа сув тўғонининг маъмурий биноси олдида Aлишер Навоийнинг «Хамса»сидаги халқ қаҳрамони Фарҳод ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда вилоят сув хўжалиги бошқармаси матбуот хизмати хабарига таяниб, «Янги Ўзбекистон» нашри хабар қилди.

Фото: Самарқанд вилояти сув хўжалиги бошқармаси матбуот хизмати

Хабарда келтирилишича, Фарҳод ўзининг меҳнати, халқсеварлиги, жасур ва мардлиги туфайли қўл кучида тоғни тешиб, халққа сув улашган қаҳрамон тимсолидир.

Ҳайкалнинг қандай кўринишда бўлиши хусусида кўп изланилган ва Фарҳоднинг қўлида тоғ тошини кўтариб турган ҳолатидаги ҳайкали танланган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олаётган шахсга 6 миллион сўмдан ортиқ жарима белгилангани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар