Тошкент вилоятининг қатор кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади — харита

18-19 сентябрь кунлари соат 07:00 дан 11:00 га қадар Тошкент вилоятида йўл ёпилади. Бу ҳақда ЙҲХХБ хабар қилди.

Маълум бўлишича, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида «SKY CAMP» номли марафон ўтказилиши муносабати билан туман ҳудудидан ўтган 4Р10 «Чорбоғ сув омбори халқа автомобиль йўли»нинг 0-километридан 13-километригача бўлган масофада ҳаракатланиш вақтинча чекланади.

«Барча ҳайдовчилардан вақтинча йўл ёпилганда тартибга солувчиларнинг ишоралари ҳамда йўл белгиларининг талабларига риоя қилишларини сўраймиз», – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳайдовчиларга 4Р6 «Тошкент-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлининг 54-километридан 96-километригача бўлган йўл орқали, яни Чимён қишлоғи орқали айланиб ўтиш тавсия этилади.