Ўзбекистон бўйича қанча фуқаро тўлиқ эмлангани маълум қилинди

Ўзбекистонда 3 ярим миллион нафардан ошиқ коронавирусга қарши аҳоли тўлиқ эмланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Фарғона вилояти вакцинадан фойдаланиш бўйича 2 миллион дозалик маррани забт этди. 16 сентябрда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 216 245 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 60 674 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 106 157 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 49 414 нафарни ташкил қилди.

Таъкидланишича, айни кунгача мамлакатда жами 17 881 943 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 10 276 097 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 5 649 580 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 1 956 266 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 517 178 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Андижон вилояти (25 051 доза),
  • Наманган вилояти (21 592 доза),
  • Самарқанд вилояти (20 332 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 2 010 745 доза,
  • Наманган вилоятида 1 944 244 доза,
  • Андижон вилоятида 1 942 884 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Янгиликлар