Aндижон туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди

Aндижон вилояти Aндижон туманининг айрим ҳудудларида 17 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Aндижон» газ таъминоти ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 17 октябрь куни «Ҳудудгаз Aндижон» газ таъминоти филиалининг «Боғишамол» газ тарқатиш шохобчаси 1-тармоғидаги газ қувурларида носозликларни бартараф этиш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шунга кўра, туманнинг «Жаннатмакон», «Роввот», «Дархон», «Оғуллик», «Қурама», «Гумбаз», «Қоратут» ҳамда «Қум кўча» МФЙлардаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 17 октябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Aввалроқ Олтинкўлда 45 мингдан зиёд газ жиҳозлари рўйхатдан ўтказилгани ҳамда Андижонда маиший газ баллонлар тепа қисмини тамғалаш йўли билан қайта таъмирдан чиқарилиши ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар