Марғилонда қидирувда бўлган эркак Қувасойда ушланди
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 16 октябрь куни қидирувда бўлган эркак Қувасойда ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, 16 октябрь куни Қувасой шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қидирувда бўлган шахс Қ.Э. қўлга олинган. Маълум қилинишича, мазкур шахс Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган.
Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аввалроқ терговдан яширинган наманганлик шахс Андижонда қўлга олингани, Олтиариқда фирибгарлик содир этиб, қидирувда бўлган ва Қоракўлда жиноят содир этиб, терговдан яширинган шахс Қашқадарёда қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.