Қувасойда мингдан зиёд фуқаро иштирокида оммавий юриш марафони ўтказилди
Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида 17 октябрь, шанба куни мингдан зиёд фуқаро иштирокида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди. Бу ҳақда шаҳaр ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.
Хабарга кўра, марафон 17 октябрь куни Қувасой шаҳридаги ташкилот муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ҳамда уюшмаган аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ўтказилган.
Қайд этилишича, унда шаҳар ҳокими, ўринбосари, ИИБ бошлиғи ўринбосари, шаҳар Жисмоний тарбия бўлими раҳбари, Болалар ва спорт мактаби раҳбари, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими раҳбари ҳамда 1000 дан ортиқ фуқаролар иштирок этган.
Хабарда айтилишича, марафондан сўнг спортнинг футбол, волейбол стол тенниси ва бошқа турлари бўйича мусобақалар шаҳар Болалар ва спорт мактабида давом этмоқда. Ушбу тадбирлар ҳар ҳафтанинг шанба куни мана шундай кўтаринки руҳда ўтказилиши белгилаб олинди.
Мавзуга доир: Бухоро шаҳрида 1,5 минг аҳоли иштирокида «Aвтомобилсиз кун» шиори остида юриш марафони ўтказилди
Аввалроқ Марғилон ва Фурқат туманларида «Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам» шиори остида юриш марафони ўтказилгани ҳақда хабар берилганди.