Бухоро шаҳрида 1,5 минг аҳоли иштирокида «Aвтомобилсиз кун» шиори остида юриш марафони ўтказилди (фото)
Бухоро шаҳрида 16 октябрь куни вилоят ҳокимлиги, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва вилоят ИИБ ЙҲХБ ташаббуси билан мутасадди раҳбарлар ва аҳоли иштирокида пиёда юриш марафони ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, мазкур марафон «Aвтомобилсиз кун» шиори остида соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолини жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилган. Aҳолининг соғлом турмуш тарзига амал қилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний фаолликка чорлашни мақсад қилинган мазкур тадбирда 1,5 мингдан зиёд аҳоли иштирок этган.
Маълум қилинишича, марафон қатнашчилари Бухоро нефт ва газ саноати коллежи олдидан Бухоро давлат университетигача бўлган масофани босиб ўтган. Шунингдек, ушбу тадбир вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳам ўтказилмоқда.
Аввалроқ Бухорода вилоят ҳокими иштирокида югуриш марафони ўтказилгани, Когон шаҳрида ўтказилган юриш марафонида мингга яқин иштирокчи қатнашгани, Бухорода ўтказилган пиёда юриш марафонида 100 дан ортиқ киши қатнашгани, Ўзбекистонда 4600 километрлик Тошкент—Термиз—Орол автомарафони ўтказилиши хабар қилинган эди.