Ўзбекистонда давлат органларининг назорат ваколатлари қайта кўриб чиқилиши мумкин

Ўзбекистонда давлат органларининг, жумладан, вазирлик ва идораларнинг назорат ваколатлари қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Президентининг «Тадбиркорлик соҳасида давлат назоратининг сифати ва кўламини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Фармон лойиҳаси билан 19 та вазирлик ва идораларнинг 33 та назорат функцияларини бекор қилиш, 7 та вазирлик ва идораларнинг ўзига хос бўлмаган 14 та назорат функцияларини 8 та масъул ташкилотга ўтказиш, шунингдек 18 та ортиқча назорат функцияларини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатидан чиқариб ташлаш кўзда тутилмоқда.

Шулар жумласига Ички ишлар вазирлигининг транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш станцияларида транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини текшириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг белгиланган савдо қоидаларига риоя этилиши, назорат касса машиналари мавжудлиги устидан назорат ва бошқа ваколатлар киради. Шунингдек, солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг банкдаги ҳисобварақларига инкассо қўйиш ва банк операцияларини тўхтатиб туриш ваколати фақат суд қарори асосида амалга ошириш бўйича эксперимент назарда тутилган.

Бундан ташқари, Фармон лойиҳасига кўра текширишларни ўтказиш, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилишни тўлиқ электрон равишда амалга ошириш имконини берувчи «Ягона давлат назорати» автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади.

Ушбу тизимида:

  • давлат органлари ва ташкилотларининг назорат функциялари ягона реестри шакллантирилиши ва очиқ тарзда юритилиши;
  • Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими интеграция қилиниши;
  • тадбиркорлик фаолият турлари бўйича мажбурий талаблар рўйхати
  •  ва текширув варақалари жойлаштирилиши;
  • «Электрон инспектор» модули орқали тадбиркорларни масофавий тарзда текширишва бошқаимкониятларназарда тутилган.

Мазкур чоралар асосида назорат қилувчи органларнинг коррупциявий хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади, уларни минималлаштириш ва жиловлаш чоралари кўрилади ҳамда улар асосида назорат қилувчи органларнинг рейтинги тузилади.

Шу билан бирга, текширишни ўтказиш бўйича қарор қабул қилган назорат қилувчи орган томонидан тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар учун тарафларнинг жавобгарлигини назарда тутувчи хабарнома юбориш амалиёти йўлга қўйилади. Янги тизимни апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент биринчи бўлиб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида 2021 йил 1 майдан бошлаб 2022 йил 1 январга қадарўтказиш режалаштирилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, мазкур тизим:

  • биринчи босқичда – 2021 йил 1 декабрга қадар Фармон талаблари тадбиркорликнинг 5 та асосий фаолият турларига (чакана савдо, умумий овқатланиш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш ва йўловчиларни ташиш);
  • иккинчи босқичда – 2022 йил 1 декабрга қадар – 10 та фаолият турларига;
  • учинчи босқичда – 2023 йил 1 декабрга қадар – барча фаолият турларини қамраб олади. Шу билан бирга, мажбурий талаблар рўйхати ва текширув варақалари тузилади ҳамда “Ягона давлат назорати” автоматлаштирилган ахборот тизимида жойлаштирилади.

Аввалроқ Акмал Бурҳонов Президентдан тортиб барча давлат хизматчиларининг мол-мулки босқичма-босқич декларация қилиниши ҳақида айтган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда раҳбарлар хизмат машинасидан қандай мақсадда фойдаланиши назорат қилиниши маълум қилинган.

Янгиликлар