Бошқирдистонда коронавирусга қарши антитанаси бор фуқароларга «антиковид» паспортлар берилади — фото

Бошқирдистонда коронавирусга қарши антитанаси бор фуқароларга «антиковид» паспортлари тақдим этилади. Бу ҳақда республика раҳбари Радий Хабиров ҳукуматда бўлиб ўтган тезкор йиғилишда маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: «bashinform»

«Паспортни вирусга қарши антитанаси бор ва эмланган кишилар олиб юради. Бу бир қатор муаммоларни ҳал қилади. Паспортни давлат хизматлари портали орқали олиш мумкин», — деган Хабиров. У ҳудуддуги ёши катта кишиларни назарда тутиб: «Жараён республика аҳолиси учун эмлашни рағбатлантиради», дея қўшимча қилган.

Скрин: «РИА Новости»

«Бир сўз билан айтганда, одамлар аста-секин биз ҳаммамиз соғинган оддий ҳаётга қайтишни бошлайди. Фақатгина бир истисно бор. Бу — ниқоб тақиш талаби. Ҳатто эмланганлар учун ҳам у камида йил охиригача мажбурий бўлиб қолади. Ниқоб тақиш керак, бу федерал ҳокимият томонидан ўрнатилган норма», — дея изоҳ берган Хабиров «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Таъкидланишича, янги паспорт махсус QR-код кўринишида, электрон шаклда бўлади. Агар керак бўлса, уни телефондан кўрсатиш ёки қоғозга чиқариб олиш мумкин. Уни олиш учун ҳужжатларни тақдим этишнинг ҳожати йўқ. Код эмланган ёки сертификат билан антитаналар мавжудлиги тасдиқлаганларда автоматик равишда пайдо бўлади.

Скрин: «РИА Новости»

Лойиҳани синовдан ўтказиш 29 январда бошланади ва унинг расман 5 февралда бошланиши режалаштирилган. Йил давомида бундай паспортга эга томошабинлар давлат маданият муассасаларига киришда чипталар учун 30 фоизли чегирмага эга бўлади.