Дунёда COVID-19 юқтирганлар сони 95 миллиондан ошди

Дунёда коронавирус пандемияси бошлангандан буён 95 миллиондан ортиқ киши COVID-19 инфекциясини юқтириб олди. «Worldometer» сайтидаги сўнгги янгиланишлар шундан далолат бермоқда.

Фото: «AFP»

Тошкент вақти билан соат 13:00 ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 95 484 666 кишига етган. Беморларнинг 2 039 695 нафари вафот этган, 68 189 702 нафари соғайган. Aйни пайтда дунё бўйлаб ўлим даражаси 3 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда 25 255 010 киши касалликдан даволанмоқда.

AҚШ дунёда коронавирус билан зарарланиш бўйича биринчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 24 482 050 киши вирус юқтирган. Шунингдек, Ҳиндистон 10 572 672 нафар бемор билан иккинчи, Бразилия эса 8 488 099 бемор билан учинчи ўринда турибди.

Скрин: «Worldometer»

Маълумот учун, 17 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 036 нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 879 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда. Ҳозирда касалликдан соғайганлар жами 76538 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Маълумот ўрнида, SARS-CoV-2 коронавируси 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухан шаҳрида аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган.