Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қачон меҳнат таътилига чиқиши маълум қилинди

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг меҳнат таътили баҳор фаслига кўчирилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Аввалроқ Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва бешта вилоят раҳбарлари 17 январь куни 10 кунлик меҳнат таътилига чиққани хабар қилинган эди. Улар орасида Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам бўлган. Таъкидланишича, 7 нафар раҳбар билан бир вақтда ушбу ҳудудларда фаолият юритувчи ҳоким ўринбосарлари, маслаҳатчилари ва сектор раҳбарларидан иборат 935 нафар масъул ҳам таътилга чиққан эди.

Фото: «Daryo»

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вилоят ҳокимлари режа асосида қисқа муддатли таътилга чиқа бошлаган. Қашқадарёдаги ҳокимлар ҳам тиббий кўрикдан ўтиш учун Тошкентга жўнаб кетган.