Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва 5 та вилоят ҳокимлари таътилга чиқди

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва Тошкент шаҳри ҳокими ҳамда бешта вилоят раҳбарлари 17 январь куни 10 кунлик меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Фото: «Tez News»

Нашр манбасига кўра, 2021 йил 28 январь куни яна еттита вилоят раҳбари бошчилигидаги 959 нафар масъул — ҳудудлардаги иккинчи, учинчи, тўртинчи сектор раҳбарлари меҳнат таътилига чиқади ва саломатлигини тиклайди.

Таъкидланишича, 17 январь куни Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев, Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов, Сирдарё ҳокими Ғофур Мирзаев, Сурхондарё вилояти раҳбари Тўра Боболов ва Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматовлар 10 кунлик муддатга меҳнат таътилига чиққан.

Фото: «Daryo»

7 нафар раҳбар билан бир вақтда ушбу ҳудудларда фаолият юритувчи ҳоким ўринбосарлари, маслаҳатчилари ва сектор раҳбарларидан иборат 935 нафар масъул ҳам таътилга чиққан.

Маълумот берилишича, 2021 йил 28 январдан бошлаб эса Қорақалпоғистон Республикаси раҳбари Мурод Камолов, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов, Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев, Навоий ҳокими Қобул Турсунов, Наманган ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Фарғона ҳокими Хайрулло Бозоров ва Хоразм вилояти раҳбари Фарҳод Эрмановлар ҳам 10 кунлик меҳнат таътилига чиқади.

2021 йил 28 январдан бошлаб меҳнат таътилига чиқувчи ҳокимлар билан бирга ушбу ҳудудларда фаолият юритувчи 959 нафар масъул ҳам саломатлигини тиклаш мақсадида тиббий кўрикдан ўтади ва даволанади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев ҳам 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқиб,11 январда таътилдан қайтганди.

Янгиликлар