Видео: Сергелида эркак ярим тунда «самосуд» қилинди

Ижтимоий тармоқларда 17 январь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида эркак кишининг бошқа фуқаролар томонидан калтакланаётганлиги, атрофдаги фуқаролар эса уларни тинчлантиришга ҳаракат қилаётганлиги акс этган видео тарқалди.

Кадр: Telegram

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди. Воқеа 17 январдан 18 январга ўтар кечаси тахминан соат 23:55 да бўлган ва соат 00:15 да 102 рақамига қўнғироқ қилинган.

Тан жароҳати олган фуқаронинг шахси аниқланган, у 40 ёшли Зулфиқор Х., унга тан жароҳати етказган фуқаро ва жанжалдаги қолган иштирокчиларнинг шахси аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Наманганда ҳайдовчилар газ «заправка»да навбат талашиб муштлашгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда ака-укалар 4 нафар эркакни калтаклагани хабар қилинган.

Янгиликлар