Наманганда ҳайдовчилар газ «заправка»да навбат талашиб муштлашди — видeo
Наманган вилоятидаги газ қуйиш шохобчаларидан бирида 8 декабрь куни ҳайдовчилар ўртасида жанжал келиб чиқди.
Маълум бўлишича, ҳолат акс этган видеода ҳайдовчилар навбат талашиб тартибсизлик келтириб чиқарган. Бир неча сониядан сўнг атрофдаги одамлар уларни ажратиб олган. Воқеа айнан Наманган вилоятининг қайси газ қуйиш шохобчасида бўлгани ҳақида маълумот йўқ.
Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳрида 7 декабрдан бошлаб автомобилларга газ қуйиш компрессор станцияларида (CНГ ёқилғи қуйиш шохобчалари) газни етказиб бериш жадвалига вақтинча чеклов ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти Косон туманида ака-укалар жанжал сабаб 4 нафар эркакни калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда 9 нафар йигит мураббийини урган фуқарони бита билан калтаклагани ҳақида хабар берилган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қизилтепа тумани ҳудудида номаълум фуқаронинг бўйин ва қўлини арқон билан боғлаб, тан жароҳати етказган ҳолда трактор тиркамасида олиб кетилаётгани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берилганди.