Ўзбекистонда ҳафталик об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» хизмати мамлакатда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, 19–20 апрель кунлари барча ҳудудларга циклон таъсири тарқалади. Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди. 20 апрелда 28–23 даража илиқни ташкил этади. 18 ва 19 апрелда баъзи жойларда шамол 17–22 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечалари бироз салқин бўлади, 22 апрелга келиб кундуз куни ҳарорат 25–28 даража исссиқ бўлади. 18-21 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.