Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси вафот этди

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Василевич Фен 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар беради.

Виталий Фен спорт устаси ва профессионал дипломат бўлиб, у 25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган.

Ташқи ишлар вазирлиги дипломатнинг Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссасини қайд этиб:

Унинг кўп йиллик фаолияти Ўзбекистон-Жанубий Корея алоқаларини мустаҳкамлашда ўчмас из қолдирди, — дея таъкидлади.

Виталий Фен бутун ҳаётини Ватанга хизмат қилишга бағишлаган буюк давлат арбоби, спорт устаси ва профессионал дипломат эди, — дейилади хабарда.

Виталий Фен «Фидокорона хизматлари учун» ва «Меҳнат шуҳрати», шунингдек, Жанубий Кореянинг «Гванхва» ордени билан тақдирланган.

Янгиликлар