Ғиждувонда фавқулодда ҳолатлар бўйича ўтказилган ўқув машғулотида маҳаллий аҳоли ҳам иштирок этди (фото)

Бухоро вилоят миқёсида 17 август куни «Гидротехник иншоотлар атрофида яшовчи аҳолини табиий офатлар ва фавқулодда ҳолатларда эвакуация қилиш ҳамда ҳамкорликдаги тузилмаларнинг ҳаракати» мавзусида Ғиждувон туман «Оқработ» маҳалласи ҳудудида махсус ўқув машғулот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу машғулот Президент Aдминстрациясининг 22 майдаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган. Ўқув машғулотида Бухоро вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасидан ажратилган куч-воситалар ҳамкорликдаги вазирлик ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этган.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Машғулот олдидан маҳаллий аҳоли билан Миллий гвардия ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилган. Шу сабабли тадбир давомида фуқаролар доимо сув тошқини ҳамда шу каби фавқулодда ҳолатларга тайёр бўлиши кераклигини тушунган.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Тадбир якунида Миллий гвардия мутасадди раҳбарлари томонидан ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликдаги тезкор ҳаракатлар юзасидан бир қатор вазифалар белгилаб олинган.

Aввалроқ Бухорода Миллий гвардия бошқарма психологлари томонидан 40 дан ортиқ оилаларнинг бузилиши олди олингани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар