Наманганда коронавирусга чалинганлар сони 834 кишига етди

Наманган вилоятида 18 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9 кишига ошиб, 834 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 780 нафар бемор соғайган, 5 киши вафот этган. Ҳозирда 49 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 18 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 100 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 31 580 фуқаро соғайган. Ҳозирда 4280 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.