Наманганда субсидия масаласи бўйича келиб тушган мурожаатлардан қанчаси рад этилгани маълум бўлди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 28 ноябрдаги фармонига мувофиқ, Наманган вилоятига 2020 йил учун шаҳар ва туманларга жами 829 та субсидия ажратилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 26-27 июнь кунлари Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида вилоят аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 500 та қўшимча субсидия ажратиб берилди.
Жумладан, Наманган шаҳрига 424 та ҳамда туманларга 905 та вилоят бўйича жами 1 329 та субсидиялар ажратилди. 17 август ҳолатига субсидия масаласи бўйича жами 1986 та фуқародан мурожаатлар келиб тушган.
Мазкур мурожаатларнинг 291 таси шаҳар ва туман ишчи комиссиялари томонидан ижобий ҳал этилган. 552 та мурожаатлар рад этилган ҳамда 1143 та фуқаро мурожаатларини ишчи комиссия томонидан кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда.
Маълумот учун, субсидия бу — даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиши учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлардир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда чартер рейслар субсидиялангани ҳақида хабар берилган эди.