Қўқонда кўчалар исириқ билан дезинфекция қилинди (фото+видео)

Telegram’да Қўқон кўчалари исириқ ёрдамида дезинфекция қилинаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Кадр: Telegram

Видеода юк машинасининг ортига чиқиб олган «Ободонлаштириш» кийимидаги уч нафар ходим махсус идишлар ёрдамида шаҳар кўчалари бўйлаб исириқ тутатаётгани тасвирланган.

Аввалроқ мутахассис Феруза Ҳамробоева исириқ тутуни юқумли касаллик билан касалланган бемор хонадони ҳавосини инфекциядан тозалаш мақсадида тавсия этилишини, аммо бошқа муолажаларни четга суриб қўйиб, фақат исириқдан нажот кутиш нотўғри эканини маълум қилган эди. Шунингдек, Наманган вилояти ҳокимлиги коронавирусни даволашда исириқ ва атиргул ҳидлашни тавсия қилган. 15 март куни Вазирлар Маҳкамасида коронавирусга бағишланган тадбирда иштирок этганлардан ҳеч бири тиббиёт ниқобини тақмаган. Аммо кириш йўлагида исириқ тутатилган.

Янгиликлар