Ўзбекистон туманидаги маҳалланинг 650 метр йўлига шағал ётқизилди (фото)
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги «Қайнар» маҳалласининг 650 метр йўлига шағал ётқизилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, туман прокурорининг ташаббуси ва амалий кўмаги билан 15 октябрь, пайшанба куни «Қайнар» МФЙ Дўстлик кўчасининг 500 метр масофадаги ички йўлига шағал ётқизилган.
Бундан ташқари, маҳалла қабристонининг 150 метрлик йўли ҳам шағаллаштирилган.
«Ҳудудлар аҳолисининг оғирини енгил қилиш, уларга қулайлик яратиш борасидаги бу каби амалий тадбирлар барча секторларда давом этмоқда», дейилади хабарда.
Бундан аввал Избоскандаги маҳалланинг 1,2 километр ва 300 метр йўлига шағал ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Қўрғонтепадаги шаҳапчанинг 8 километрлик йўлига ҳамда Оқдарёда 4 километр узунликдаги кўчага шағал ётқизилгани маълум қилинган.