Учқўрғонда «Фидойи ёшлар отряди» сўнгги 30 кунда 200 тонна пахта терди (фото)

Наманган вилояти Учқўрғон туманида «Фидойи ёшлар отряди»нинг 30 нафари тақдирланди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 18 октябрь куни Учқўрғонда «Фидойи ёшлар отряди» ёшларининг 30 нафари рағбатлантирилган. Уларга Агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Тоҳиржон Каримов томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи рамзи туширилган махсус кийимлар топширилган.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Тумандаги «Фидойи ёшлар отряди»га 200 нафар кўнгилли ёшлар қамраб олинган. 21 сентябрдан ҳозиргача жами 200 тонна пахта уларнинг ҳисобига тўғри келади.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Учқўрғонда бешта «Фидойи ёшлар отряди» ташкил этилганди.
Шунингдек, Поп туманида «Фидойи ёшлар отряди» 60 тонна пахта тергани хабар қилинганди.

Янгиликлар