Поп туманида «Фидойи ёшлар отряди» 60 тонна пахта терди

Наманган вилояти Поп туманида «Фидойи ёшлар отряди» томонидан 60 тонна пахта терилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Поп тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги Поп туман бўлими ва Ёшлар иттифоқи Поп туман Кенгаши ташкиллаштирган отрядлар пахта теримида иштирок этиб, иш ҳақи билан таъминланмоқда. Мазкур «Фидойи ёшлар отряди» 100 нафар ёшдан ташкил топган.

Фото: Поп тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 15 сентябрдан шу кунгача жами 60 тонна пахта уларнинг ҳисобига тўғри келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Учқўрғонда бешта «Фидойи ёшлар отряди» ташкил этилганди. Шунингдек, Фарғонадаги учта туманда пахта режаси бажарилганди.

Янгиликлар