Учқўрғонда бешта «Фидойи ёшлар отряди» ташкил этилди (фото)

Наманган вилояти Учқўрғон туманида бешта «Фидойи ёшлар отряди» ташкил этилиб, пахта теримида фаол иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкилланган отрядлар пахта теримида фаол иштирок этмоқда. Теримчи ёшлар муносиб рағбатлантирилиб, меҳнат ҳақи ўз вақтида берилмоқда.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Тумандаги «Фидойи ёшлар отряди»га шу кунгача 150 нафар ёш қамраб олинган ва уларнинг сони ортиб бормоқда.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, 21 сентябрдан шу кунгача жами 70 тонна пахта уларнинг ҳисобига тўғри келади.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Aввалроқ Наманган вилоят ҳокими Норин туманидаги пахта теримчиларига совғалар топширгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар