Сергелида «Isuzu» ва «Matiz» тўқнашиб, иккиси ҳам ёниб кетди — видео

Тошкент шаҳри Сергели туманида 18 ноябрь куни «Isuzu» ва «Matiz» тўқнашиши оқибатида машиналарда ёнғин чиқди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 18 ноябрь куни тахминан соат 09:30 да Сергели тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Қумариқ кўчаси кесишмасида иккита автомобил тўқнашуви рўй берган.

Aйни вақтдаги маълумотларга кўра, «Matiz» русумли автомобил ҳайдовчиси 39 ёшли Ҳ.М. светофорнинг рухсат берувчи белгисига чорраҳага чиққанида светофорнинг сариқ чироғига ҳаракатланган 49 ёшли О.Д.нинг «Matiz» русумли автомобилига тўқнашган.

Шундан сўнг Ҳ.М. бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 22 ёшли Н.С. бошқарувидаги «Isuzu» русумли автофургонга тўқнашган. Тўқнашувда зарба газ баллонига тўғри келганлиги сабабли, ёнғин юзага келган. Aйни пайтда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Aввалроқ Пайариқда «Damas» ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Пешку туманида пахта ортилган юк машинасининг тиркамаси ёниб кетгани хабар қилинган.

Янгиликлар