Жиззахда юк автомашинаси ёниб кетди

Жиззах шаҳрида 16 ноябрь, душанба куни «Howo» юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Дастлабки берилган маълумотларга кўра, 16 ноябрь куни соат 10:45 атрофида Жиззах вилояти Жиззах шаҳар Қассоблик маҳалласи Шароф Рашидов шох кўчасида ҳаракатланиб кетаётган «Howo» русумли юк автомобилида ёнғин келиб чиққан. Автомашина ҳайдовчиси транспорт воситасини тўхтатиб тушишга улгурган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Хабарга кўра, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Юк автомобилининг салон ва двигатель қисмлари ёнғиндан зарарланган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Таъкидланишича, мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси йўл ҳаракати хавфисизлиги бўлими ва фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Аввалроқ Пастдарғомда «Жигули»да ёнғин чиққани ва Пайариқда «Damas» ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Тошкентда «Opel Vectra» автомобили ҳамда Қамчиқ довонида «Mercedes» автомашинаси ёниб кетгани маълум қилинган.

Янгиликлар