Туркияда дам олиш кунлари коммендантлик соати деб эълон қилинди

Туркия президенти Ражаб Эрдўған коронавирус туфайли мамлакатда янги чеклов чораларини эълон қилди. Бу ҳақда «Meduza» хабар берди.

Фото: «ria.ru»

Хабарга кўра, Туркияда савдо марказлари, бозорлар ва сартарошхоналар фақат кундузи — соат 10:00 дан 20:00 гача ишлашлари мумкин. Ҳудуддаги бар ҳамда ресторанлар егулик ва ичимликларни уйга олиб кетиш учунгина ишлайди. Барча кинотеатрлар йил охиригача ёпилади, мактаблар масофавий таълимга ўтказилади.

Мамлакатда дам олиш кунлари комендантлик соати эълон қилинaди. 20:00 дан 10:00 гача кўчага чиқиш тақиқланади.

Сўнгги кунларда Туркияда ҳар куни уч мингдан ортиқ коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмоқда. Бу рақам тез суръатлар билан ўсмоқда. Октябрь ойида ушбу кўрсаткич ҳар куни 2 минг кишидан ошмаётган эди. Мамлакатда апрель ойида кунига 4,5 мингдан ортиқ ҳолатлар бўлгани айтилган. Шунингдек, Туркия Россия билан тўлақонли ҳаво қатновини очган биринчи уч давлатдан бирига айланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 ноябрдан карантин чоралари кучайтирилиши рад этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар