Балида карантин қоидаларини бузган сайёҳлар антиқа усулда жазоланмоқда — видео

Индонезияда жойлашган Бали оролида полиция ниқоб тақиш қоидаларини бузган чет элликларни Push-up (отжимания) қилишга мажбурламоқда. Бу ҳақда «ABC News» хабар берди.

Фото: «Supplied»

Маълум қилинишича, ҳокимият ниқобни йўқотиб қўйиш ёки уни нотўғри тақиш каби кичик қоидабузарликлар учун жаримага тортилмасликка қарор қилган. Маҳаллий ҳокимият органлари ҳозирда оролда кўплаб карантин қоидабузарликларини қайд этмоқда.

Фото: «Supplied»

Бундан ташқари, жаримага тортилганларнинг 80 фоизи сайёҳлар ҳисобланади. Балида ниқоб тақмаганлик учун жарима 100 000 рупий (9 доллар)ни ташкил қилади.

Aввалроқ Германияда «коронавирус турмаси» қурилиши  ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, махсус марказда карантин қоидаларини бир неча маротаба бузганлар ва хавфсизлик чораларига риоя қилишни қатъиян истамаётганлар сақланади.