Дунёнинг энг катта саҳросида қор ёғди — видео

Дунёдаги энг катта саҳро — Саҳрои Кабирда 18 январь, душанба куни қор ёғди. Жараёнга оид суратларни фотограф Карим Бучетата ўзининг Instagram саҳифасида улашган.

Фото: Instagram /kaaarimo

Фотограф Жазоирнинг Айн-Сефра шаҳри яқинидаги қорли чўлни, Саудия Арабистонининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Табук минтақасида қор ёғгандан кейин туяларни ва ҳарорат -3 даражагача тушганда муз билан қопланган тепаларда турган қўйларни суратга олган.

Фото: Instagram /kaaarimo

Фото: Instagram /kaaarimo

«The Sun» нашрининг таъкидлашича, йилнинг иссиқ мавсумида чўлда ҳарорат + 50C га кўтарилиши мумкин, аммо бу ойда ҳарорат нолдан пастга тушган. Январь ойи — Саудия Арабистонидаги энг совуқ ой, унда ўртача ҳарорат -20,2 даража бўлади.

Фото: Instagram /kaaarimo

Фото: Instagram /kaaarimo

Фото: Instagram /kaaarimo

Фото: Instagram /kaaarimo

Табук мамлакатнинг энг совуқ минтақаларидан бири бўлиб, унда ўртача ҳарорати -4С бўлади. Тоғли минтақанинг маҳаллий аҳолиси 10 январь куни қор бўронига дуч келган. Ливан, Сурия ва Эронда ҳам шу кунларда қор ёғган.

Маълумот учун, Саҳрои Кабир — Африка қитъасидаги чўл. 9 200 000 квадрат километр майдонни эгаллаган бу минтақа дунёдаги энг катта иссиқ чўл ҳисобланади.

Аввалроқ Европага рекорд даражада совуқ кириб келгани ҳақида хабар берилганди. Оқибатда Варшавада иккита станцияда совуқ туфайли темир йўл йўллари ёрилиб кетган.