Aндижонда 4 кишида коронавирус аниқланди, 4 нафар бемор касалликдан соғайди

Aндижон вилоятида 19 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4 кишига ошиб, 1156 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 4 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар сони 1114 кишига етди. Ҳозирда 40 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, 19 август куни Aндижон туманида яшаган 48 ёшли М.Х. (эркак) вафот этган. Маълум қилинишича, унда COVID-19 тасдиқланганиб, Тошкент тиббиёт академияси клиникасида даволанаётган бўлган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 19 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 968 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 32 557 фуқаро соғайган. Ҳозирда 4164 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.