Наманганда 20 август куни ҳаво ўзгариб туради

«Ўзгидромет» Наманганда 20 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Zarnews.uz»

Унга кўра, вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари тоғолди ва тоғ ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 19—24 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар