Ўзбекистонда 17 августни Тошкент шаҳри куни деб белгилаш таклиф этилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари 17 августга яқин якшанба кунини Шаҳар куни деб ҳисоблашни ва уни ҳар йили кенг нишонлашни таклиф этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши хабар берди.

«17 август — Тошкентнинг пойтахт сифатида таваллуд куни. Шаҳар кунини белгилаш ҳақида гап-сўзлар анчадан бери юради — Тошкент ҳануз ўз байрамига эга эмас», — дейилади кенгаш хабарида.

Қайд этилишича, байрамни 17 августга яқин якшанба кундан бошлаб ҳар йили кенг нишонлаш таклиф этилди. Таъкидланишича, таклиф этилаётган сана қатор сабабларга кўра оптимал ва байрам тадбирлари ўтказилиши учун қулай ҳисобланади.

Маълумот учун, 90 йил олдин, 1930 йил 17 августда Ўзбекистон пойтахти Самарқанддан Тошкентга ўтказилганди. Ўзбекистон Социалистик Республикаси Советлар марказий ижроия қўмитасининг қарорига кўра, пойтахт алмашинишининг сабаби асосий пахта етиштириш ва саноат ҳудуди — Фарғона водийсига яқинлигини ҳисобга олган ҳолда давлат бошқарувини оптимиллаштириш бўлган.

Янгиликлар