Самарқанд шаҳрида 20—21 август кунлари газ ўчирилади

Самарқанд шаҳрида 20—21 август куни газ таъминоти ўчади. Бу ҳақда «Самарқанд шаҳаргаз» маъмурияти хабар берди.

Маълум қилинишича, газ хўжалигини 2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини амалга ошириш муносабати билан 2020 йил 20 август куни эрталаб соат 08:00 дан 21 август куни соат 12:00 гача Самарқанд шаҳридаги барча истеъмолчиларга табиий газ таъминоти тўхтатилади.

«Самарқанд шаҳаргаз» маъмурияти, шунингдек, барча табиий газ истеъмолчиларидан газ жиҳозларидаги жўмракларни ўчириб қўйишларини ва эҳтиёт чораларини кўришларини сўраган ҳамда
ушбу ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчиларидан узр сўраган.

Аввалроқ Самарқандда 265,5 мингдан ортиқ газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар