Самарқандда коронавирусга чалинганлар сони 1555 кишига етди

Самарқанд вилоятида 19 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 кишига ошиб, 1555 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 1353 нафар бемор соғайган, 3 киши вафот этган. Ҳозирда 199 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 19 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 760 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 32 223 фуқаро соғайган. Ҳозирда 4292 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 411 нафари оғир, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар