Бухоро шаҳрида 70 нафар хотин-қиз касб-ҳунарга бепул ўқитилди (фото)

Бухоро шаҳрида 70 нафар хотин-қизга турли йўналишда касб-ҳунар бепул ўргатилиб, сертификатлар топширилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Бухоро шаҳар бўлими ҳамда вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар учун қисқа муддатли бепул ўқув курслари ташкил этилди.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, мазкур ўқув курсларида тикувчилик йўналишида 18 нафар, ахборот тизимлари ва технологиялари йўналишида 25 нафар, пазандачилик йўналишида 20 нафар, бизнес кўникмаларини шакллантириш йўналишида 7 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилган.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, курсларда билим ва тажриба орттирган 70 нафар хотин-қизга 18 сентябрь куни сертификатлар топширилиб, ўз соҳалари бўйича корхоналарга йўналтирилган.

Аввалроқ Шаҳрихондаги касб-ҳунар ўргатиш марказида 110 кишини 8 та ҳунарга ўқитиш йўлга қўйилгани, Наманганда 67  турдаги касб-ҳунар бўйича кўргазма ташкил этилгани, Наманганда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биноси фойдаланишга топширилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар