Иштихонда 19 cентябрь куни электр энергияси таъминотида узилишлар бўлади

Самарқанд вилояти Иштихон туманида 19 cентябрь куни электр энергияси таъминотида узилишлар бўлади, деб хабар берди туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, электр таъминоти корхонаси туманга кириб келадиган Каттақўрғон нимстанциясида «Каттақўрғон КРВВС» томонидан режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 19 cентябрь, шанба куни соат 18:00 гача Иштихон туманида электр нергияси таъминотида узилишлар бўлади.

«Электр ускуна ва қурилмаларини ўз вақтида таъмирлаш, авариявий талафотларнинг олдини олиш халқ ва давлат мулкини асраб қолишга хизмат қилади», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Aввалроқ Самарқанднинг 3 та ҳудудидаги 5 та трансформатор таъмирлаш ишларидан сўнг ишга туширилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларида 17 сентябрь куни электр таъминотида 9 соатлик узилиш бўлиши маълум қилинган.

Янгиликлар