Иштихонда 9 сентябрь куни электр таъминотида узилишлар кузатилади

Самарқанд вилояти Иштихон туманида 9 сентябрь куни соат 18:00 га қадар электр таъминотида узилишлар бўлади, деб хабар берди туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, «Каттақўрғон КРВВС» ташкилоти томонидан туманга кириб келадиган Зармитан 110 киловатли юқори кучланишли электр тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр таъминотида узилишлар содир бўлади.

«Электр ускуна ва қурилмаларини ўз вақтида таъмирлаш, авариявий талaфoтларнинг олдини олиш халқ ва давлат мулкини асраб қолишга хизмат қилади», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Aввалроқ Самарқанднинг 3 та ҳудудидаги 5 та трансформатор таъмирлаш ишларидан сўнг ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, вилоятда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан 2 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари таъмирлангани маълум қилинган.

Янгиликлар