Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Жомбой туманларини боғловчи кўприк очилди (фото)

Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Жомбой туманларини боғловчи кўприк фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳридаги «Ширин» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Оқдарё устида қурилган янги кўприк фойдаланишга топширилган. Ушбу кўприкнинг қурилишига «Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси» томонидан 3,5 миллиард сўм сарфланган.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Кўприкнинг узунлиги 90 метр, эни эса 7,5 метрни ташкил этади. Ушбу кўприк 100 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга. Кўприк атрофи ободонлаштирилиб, манзарали дарахтлар ҳамда гуллар билан безатилган.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Кўприкка тунги ёритиш чироқлари учун 15 та устун ўрнатилди. Шунингдек, кўприк иллюминацион чироқлар билан ҳам безатилган. Кўприк Самарқанд вилоят ҳокими Эркин Турдимов бошчилигида фойдаланишга топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жондорда авария ҳолатига келган кўприклар нега таъмирланмаганининг сабаби маълум қилинганди. Шунингдек, Риштонда Катта Фарғона каналини кесиб ўтувчи кўприк қайта таъмирлан.

Янгиликлар