Риштонда Катта Фарғона каналини кесиб ўтувчи кўприк қайта таъмирланди (фото)

Фарғона вилояти Риштон туманида Катта Фарғона каналини кесиб ўтувчи кўприк қайта таъмирланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, «Қуйи Авазбой» Маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Усмон Юсупов номли Катта Фарғона каналини кесиб утувчи кўприк таъмирталаб бўлиб қолган. Туман ҳокимлиги томонидан бир нечта маҳаллаларга олиб борувчи ушбу кўприк янгидан таъмирланиб, замонавий кўринишга келган.

Фото: Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Айтилишича, 27 сентябрда кўприкнинг топширилишига бағишланган очилиш маросими ўтказилган. Маросимда туман ҳокими Суфхонжон Солиев, туман ҳокими ўринбосарлари, мутасадди раҳбарлар, «Қуйи Авазбой» маҳалласи фуқаролари иштирок этишган. Кўприкнинг қурилишида иштирок этган ходимлар туман ҳокими томонидан тақдирланган.

Фото: Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Норин тумани аҳолиси учун вақтинчалик кўприк қуриш бошлангани, Наманганда мактаб олдидаги кўприк носозлиги акс этган видео тарқагач, уни тузатишга 1 ҳафта вақт берилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар