Халқаро болалар куни муносабати билан Ўзбекистондаги диққатга сазовор жойлар кўк рангда порлайди

Ўзбекистондаги кўплаб маданий ва тарихий ёдгорликлар 19–20 ноябрь кунлари соат 18:00 дан 6:00 га қадар кўк рангда товланади. Бу ҳақда «Замин» фонди матбуот хизматига таяниб, «Repost» хабар берди.

Фото: «Repost»

Таъкидланишича, БМТнинг ихтисослашган муассасалари «Замин» халқаро жамоат фондининг ҳар йили 20 ноябрда нишонланадиган Жаҳон болалар кунига бағишланган веб-форум ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган. Ҳар йили бутун дунёда «Дунёни кўк рангга бўяш» акцияси ўтказилмоқда, унинг мақсади жамоатчилик эътиборини болалар ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалаларига жалб қилишдан иборат. Ушбу акцияга Ўзбекистон ҳам қўшилади.

19–20 ноябрь кунлари соат 18:00 дан бошлаб 6:00 гача «Халқлар дўстлиги» ва «Туркистон» саройлари, «Пойтахт» бизнес маркази, симпозиумлар саройи, Навоий давлат академик театри, Ўзбекистон тарихи музейи, Миллий стадион, Ҳамид Олимжон майдонидаги 16 қаватли уйлар, аеропорт, шунингдек, бошқа маданий диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, спорт ташкилотлари кўк ранда товланади. Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг тарихий ва замонавий мажмуалари ҳам кўк рангда порлайди.

Aввалроқ Самарқанддаги Регистон меъморий ансамбли мовий рангда порлаши ҳақида хабар берилганди.