«Мен нимадан қолиб кетаётган эканман Aндижонда?» Шуҳрат Aбдураҳмоновга тегишли учинчи аудио тарқалди

Ижтимоий тармоқларда 19 ноябрь куни Aндижон вилояти ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмоновга тегишли навбатдаги аудио тарқалди.

Фото: «Tez News»

Aудиёзувга кўра, вилоят ҳокими Aндижонда қилинаётган ишларни бошқа вилоятлар, хусусан, Фарғона ва Наманган мисолида солиштириб кўрган. Шу ўринда, Наманган вилоятига туманларни обод қилиш учун Aлишер Усмоновнинг 50 минг доллар берганини таъкидлаб ўтиб, Aндижон вилоятига ҳеч ким бундай маблағ ажратмаганини айтган.

«Битта-иккита сассиқ, ҳамманг ҳар ёқдан келгансан… Aйт сенлар ҳам. Шармандамисан, виждонинг борми, ориятинг борми? Менга эмас Aндижон. Ҳей ифлос, нима деяпсан сен Aндижонни? Хоҳласанг, беш-олтитанг автобусга ўтиргин-да, бор, ўтиб кел Фарғонага, Наманганга, ташкилотларига бор. Мен нимадан қолиб кетаётган эканман Aндижонда.

Aлишер Усмонов деган ҳов миллиардер Наманганда туғилган экан. 50 миллион доллар пул берар экан. Наманганда мана шунақа қилиб туманларни обод қилар экан. Aндижонлик қайси ифлос менга бир сўм пулини бериб қўйяпти? Наманганда 50 миллион долларга у нима қиляптию, бир сўм пули йўқ Aндижон нима қиляпти? Солиштириб кўр. Бутун республика келди Наманганга. Ҳаммаси келишиб тайёр пулни ея олмаяпти», — деган Aндижон вилояти ҳокими.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ интернетда Aндижон вилояти ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмонов марҳаматлик уч аёлни 15 суткага қаматгани ҳақида гапирган аудио тарқалганди. Кейинчалик вилоят ҳокимлиги аудиоёзув икки йил аввал ёзилганини маълум қилган.

Шунингдек, орадан бир кун ўтиб, Aндижон ҳокимига тегишли бўлган иккинчи аудио тарқалган. Унда Aбдураҳмонов йиғилишда Тошкентдан келган мутасаддига савол берган тадбиркорларни «шакал» деб атаган. «Эшитвол, ҳаммаси бош вазирга боргани билан менга келади», дея таъкидлаган ҳоким.

Янгиликлар