Нукусда халқаро аҳамиятдаги йўлда «Mercedes-Benz» ва «Malibu» ҳайдовчилари пойга ўйнади — фото

Нукус шаҳридаги халқаро аҳамиятдаги йўлда 18 январь куни «Mercedes-Benz» ва «Malibu» ҳайдовчилари пойга ўйнади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 18 январь куни Нукус шаҳар ҳудудидан ўтган А-380 халқаро аҳaмиятдаги автомобиль йўлида «Mercedes-Benz S400» русумли автомобиль ҳайдовчи С.Ж. ва «Malibu» ҳайдовчиси А.А.лар йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтган ҳолда бошқа ҳаракат қатнашчиларининг эркин ҳаракатига халақит бериб, пойга ташкил этган. Шу тариқа қоидабузарлик содир этганликлари маълум бўлган.

Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилган. Шунингдек, қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарида барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб, қоидаларни четлаб ўтганларга жазо чораси кўрилишини эслатиб ўтган.

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларини Тошкент шаҳри билан боғловчи янги қурилган автомобиль йўлида бир гуруҳ ҳайдовчилар тунги вақтда хавфли ҳолатни юзага келтирган ҳолда пойга уюштиргани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар