Ўзбекистонда 2020 йилда амалга оширилган пул ўтказмалари ҳажми маълум бўлди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистонга ўтган 2020 йил январь-декабрь ойлари давомида келиб тушган пул ўтказмалари ҳажми маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, 2020 йил январь-декабрь ойлари давомида республикага келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалар ҳажми 6,03 миллиард долларни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 17 миллион долларга ёки 0,3 фоизга ошган.

Шунингдек, чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалар миқдори эса 1,20 миллиард долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 157 миллион долларга ёки 15 фоизга ошган.

Инфографика: Ташқи меҳнат миграцияси

Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилнинг инфляция даражаси маълум қилинган. Шунингдек, Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиргани ҳақида хабар берилганди

Янгиликлар