Nest One қурувчилари заҳарланди

Тошкентдаги Nest One турар жой мажмуасини қуриш ишлари билан шуғулланаётган хорижий компаниянинг 9 нафар ходими ўткир ичак инфекцияси билан касалланди.

Қурувчилар озиқ-овқат ташкилотларидан бири томонидан объектга етказиб бериладиган маҳсулотларни истеъмол қилган.

Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговолди текширувлари давомида ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар