Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳри Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қайд этилишича, 2023 йил 19 март куни соат 22:40 ларда Сергели туманида ЙТҲ рўй берган. Унда Lacetti, Labo, Malibu, Nexia 3 ва Captiva автомашиналари тўқнашиб кетган. Оқибатда Lacetti ва Labo автомашинаси ҳайдовчи ва йўловчилари тан жароҳати олган. Улар шифохонага олиб борилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.