Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сапаров Илҳом Очилович Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Фото: «ЎзА»

Маълум бўлишича, Илҳом Сапаров меҳнат фаолияти давомида Термиз пегагогика коллежи жисмоний тарбия ва биология фани ўқитувчиси, бўлим мудири, ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи, Термиз мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари, Термиз банк коллежи директори, Термиз шаҳар халқ таълими бўлими мудири вазифаларида ишлаган. 2017 йилдан Сурхондарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи, 2018-2021 йилларда Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.

Янгиликлар