«Деҳқонобод калий заводи» илк маҳсулотини ишлаб чиқарганига ўн йил тўлди

«Деҳқонобод калий заводи» АЖда 2010 йил қурилиш ишлари тугатилгач, 19 август куни заводда илк маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Маълумотларга кўра, завод ўтган 10 йил мобайнида жами 2,2 миллион тоннага яқин маҳсулот ишлаб чиқарди. 2020 йил охиригача эса 350 минг тонна калий хлорид ишлаб чиқариш прогноз қилинган.

Бундан ташқари маҳсулотларнинг 80 фоизи чет давлатларга сотилмоқда. Заводнинг 10 йиллик фаолияти давомида 30 дан ортиқ хорижий мамлакатларга 300 миллион долларлик калий ўғити экпорт қилинди. Заводнинг ишга тушиши билан Ўзбекистон кимё саноатида янги турдаги калий хлорид минерал ўғити тўлиқ маҳаллийлаштирилди.

Шунингдек, корхонада крахмал маҳсулоти ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам маҳаллийлаштириш дастурига киритилиб, 2016 йилдан гуруч сечкасидан крахмал ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳозирда суюқ парафин ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва уни маҳаллийлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Натижада йилига 28,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги валюта маблағларининг четга чиқиб кетишининг олди олинади.
Buy Xanax Uk Reddit

Заводнинг 2010 йилда соф фойдаси 2 миллиард 274 миллион сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 5 миллиард 575 миллион сўм даромад кўрилди. Шунингдек, 2010 йилда давлатга 1,8 миллиард сўм миқдорида солиқ тўланган бўлса, бу кўрсаткич 2015 йилда 31,4, 2019 йилда эса 46,7 миллиард сўмга етди.
Buy Cheap Roche Valium

Шу кунгача ташкилотнинг бюджетга тўлаган солиқ ва бошқа тўловлари миқдори 291,39 миллиард сўмдан ошиб кетди.

Аввалроқ Жиззах автомобиль заводи транспорт машиналари базасидаги тез тиббий ёрдам автомобилларининг навбатдаги партияси Самарқанд вилоятига етказиб берилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар