Фарғонада 21 август куни ҳаво ўзгариб туради

«Ўзгидромет» 21 август, жума куни Фарғонада кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумотларни тақдим этди.

Фото: «Ferlibrary.uz»

Уна кўра, вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар