Фарғонада 8 та хорижий миллат маданий марказларига «Damas» ва 50 млн сўмдан пул тарқатилди

Фарғона вилоятида 8 та хорижий миллат маданий марказларига «Damas» ва 50 миллион сўмдан пул тарқатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, тадбирда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этган. Фарғона вилоятида славян, корейс, немис, татар, турк, яхудий, тожик, қирғиз сингари миллий маданий марказлари фаолият олиб боради.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

«Фарғона вилоятида 5 000 нафардан ортиқ корейс миллатига мансуб фуқаролар яшаб келмоқда. Бугун вилоят ҳокими ташаббуси билан туҳфа қилинган янги автомашиналар тинчлик-тотувлик, дўстлик ришталарини боғлашда янги имкониятлар яратди. Биз шу қутлуғ ватанда аҳил-иноқ, ўз урф-одат ва анъаналаримизга мувофиқ яшаб келяпмиз», — деди корейс миллий маданий маркази раҳбари Виктор Лян.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Бешариқда эҳтиёжманд оилаларга 315 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек Фарғонада эҳтиёжмандларга ажратилган 1 миллион сўмлик ёрдам пуллари ўзига тўқ оилаларга тарқатилгани рад этилгани маълум қилинди.